Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаль қўшилди. Бугун Ўзбекистон вакиллари фақат битта йўналишда иштирок этишди. 

Енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида 4х100 эстафетасида қатнашган Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоа 43.47 натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Бразилияликлар жамоаси 42.37 сония билан ғолибликни қўлга киритди, иккинчи ўринни хитойлик спортчилар эгаллади (43.05).

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги бронза медаллар сони 14тага етди.

Ўзбекистон вакиллари жами 24та медаль (6та олтин, 4та кумуш ва 14та бронза) олган ҳолда умумий рейтингда тўққизинчи ўринда жойлашган.