Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна иккита бронза медали келиб тушди. 

Сузувчилар жамоаси Ўзбекистон делегациясига яна бир медаль тақдим этди. Дмитрий Хорлин 400 метрга эркин услубда сузиш бўйича саралашдан ўтиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди. У илк метрларданоқ кучли учликда борди ва финишга 3-ўринда етиб келди. У масофани 4:06.63 вақтда босиб ўтди. Бу йўналишда олтин ва кумуш медаллар беларуслик Ихар Боки ва украиналик Ярослав Денисенкога насиб этди.

Пауэрлифтинг бўйича 80 кг.гача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Аҳрор Бозоров бронза медалига сазовор бўлди. У дастлабки икки уринишда 195 ва 200 кило штангани кўтара олмади. Шунга қарамай, у учинчи уринишда 207 кг.га буюртма берди ва уни кўтаришга муваффақ бўлиб учинчи ўринни эгаллади. Эронлик Фарзин Мажид 240 кг. штангани кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин хитойлик Сиофей Гуга насиб этди.

Айни дамда умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳисобида 6та олтин, 4та кумуш ва 13та бронза медали мавжуд.