Peugeot компанияси "Дакар" учун янги прототипни намойиш қилди

Технология 13 Сентябрь 2016 4850

Peugeot компанияси француз авто ишлаб чиқарувчисининг завод жамоаси пойгачилари ралли-рейдларда, шу жумладан "Дакар"да иштирок этадиган янги прототипни намойиш қилди. Ушбу модель 3008 DKR номини олди.

Прототип қувур рамаси атрофида қурилган. Peugeot 3008 DKR'нинг кузов панеллари карбондан ясалган. Автомобиль иккита амортизатор билан таъминланган. 

3008 DKR'нинг умумий узунлиги - 4312 миллиметр, кенглиги эса - 2200 миллиметрга тенг. Peugeot компаниясининг аввал фойдаланган 2008 DKR прототипи янгисидан 28 миллиметрга қисқароқ. Янги прототипнинг ғилдирак базаси 3000 миллиметрдан иборат. Автомобилнинг ёқилғи баки 400 литрни сиғдира олади. 

Прототипнинг қуввати 340 от кучига тенг. Автомобилнинг максимал тезлиги - соатига 200 километр. 

Peugeot автомобилни ишлаб чиқаришда Red Bull, Sparco, Total ва BF Goodrich компаниялари билан ҳамкорлик қилди. 

Мазкур прототипни биринчи бўлиб Карлос Сайнц синовдан ўтказади. Испаниялик пойгачи 3-7 октябрь кунлари Марокашда бўлиб ўтадиган ралли-рейдда Peugeot 3008 DKR'да иштирок этади. Ушбу пойгада Сирил Депре ҳам қатнашиб, у Peugeot 2008 DKR'ни бошқаради.
 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар