Samsung "тахтлама" кўринишдаги смартфонларни ишлаб чиқаришдан воз кечмайди. Унинг янги Galaxy Folder 2 қурилмаси шундан далолат беради. 

Янги смартфонда ташқи дисплей йўқ, шу боис кирувчи қўнғироқлар ва хабарлар ҳақидаги маълумотларни кўриш учун фойдаланувчи қурилмани очиши керак бўлади. Иккинчи экраннинг йўқлигига қарамай, Galaxy Folder 2 қурилмасининг баҳоси - 285 долларни ташкил қилади.

Қурилма 3,8 дюймли сенсор бўлмаган дисплей, телефон клавиатураси, икки сим-картали слот, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 425 процессорига эга. Суратга олиш учун 8 мегапикселли орқа ва 5 мегапикселли олд камералари мавжуд. Асосий модуль FullHD-форматда видеога олади. Шунингдек Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4GHz, Bluetooth 4.2, LTE, GPS приёмниклари, Beidou ва micro-USB порти бор.

1950 мАч'ли аккумулятор 318 соатга етади.  Galaxy Folder 2 Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг ҳажми букланган ҳолатида - 122х60.2х15.4 мм, вазни эса - 160 граммга тенг. Тақдим этилган янги қурилма Осиё бозор сегментига мўлжалланган.