Швецияда жинсий тажовузда айбланаётган WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжнинг сўроғи 17 октябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эквадор прокуратураси Швеция ҳукуматига юборган ахборотида маълум қилган, дея хабар қилмоқда Andes агентлиги.

Ассанжнинг терговчилар билан учрашуви Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида ташкил этилади. Уни эквадорлик прокурор Уилсон Тоаинга икки нафар швециялик ҳамкасби билан бирга ўтказади. Қайд этилишича, Тоаинга Ассанждан “жисмоний суюқлиги” намунасини беришни сўрайди. Ассанж буни рад этишга ҳақли экани таъкидланмоқда. Швециялик прокурорлар тақдим этадиган сўроқлар мамлакат Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган. 

Аввалроқ, Швеция ҳукумати Ассанжни Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида сўроқ қилишга рухсат бергани хабар қилинган эди.