4G Beeline тармоғи 2016 йилнинг охиригача Тошкентни қамраб олади

Технология 14 Сентябрь 2016 6938

Beeline алоқа оператори 2016 йилнинг охирига қадар LTE технологияси базасида Тошкентни 4G тармоғи билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида операторнинг тижорат директори Максим Ефремов хабар берди. 

Унинг таъкидлашича, Beeline компанияси Тошкентни LTE тармоғи билан қамраб олишни сезиларли даражада кенгайтирди. Ефремов йил охирига қадар пойтахт тўлиқ LTE тамроғи билан қамраб олинишини маълум қилди. 2017 йилда эса Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам мазкур технология қўлланади. 

Beeline компаниясининг LTE тармоғи LTE 850 (band 19 и band 5) частоталарида фаолият кўрсатади.  

Beeline алоқа оператори янги "4G oy 15000 Mb", "4G oy 30000 Mb" ва "4G oy 60000 Mb" пакетларини тақдим этади. Янги пакетлар абонентларнинг интернет трафикларига ортиб бораётган талабларини қондиришга йўналтирилган. 

LTE технологияси  – учинчи авлод уяли алоқа тармоқлари эволюциясининг асосий йўналиши. Бугунги кунда 4G  70 Мбит/с'гача бўлган максимал тезликда мобил хизматлар тезлиги билан таъминлайди.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 84017 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43853 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17639 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 68066 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125807 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 1130 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 828 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 2019 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 1151 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 975 Жамият
Кўпроқ янгиликлар