Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Буюк Силикон йўли” Ўзбекистон ахборот коммуникация технологиялар аутсорсинги палатаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади юқори технологиялар йўналишида мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро бозорга йўналтирилган ахборот-коммуникацион технологиялар ва техник воситалар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи шахслар ва компаниялар сонини кўпайтиришга қаратилган турли чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш ҳисобланади.