АҚШ Ироққа 181 млн долларлик гуманитар ёрдам беради. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Энтони Блинкен маълум қилди, деб хабар бермоқда  Al Sumaria телеканали. 

Телеканалнинг таъкидлашича, Вашингтон Ироққа ёрдамни яқин орада кўрсатади. Шунингдек, АҚШнинг баҳолашича, Мосулни озод қилиш бўйича ҳарбий операция бошлангандан кейин бу ҳудуддан бўлган қочқинлар сони миллиондан ошади.   

Блинкен ўз делегацияси билан бирга Ироққа 13 сентябрда келди. Делегация Ироқ ҳукумати билан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш ҳамда Мосул шаҳри устидан назоратни тиклаш масалаларини муҳокама қилмоқчи.