Сурия ва Ироқдаги халқаро аксилтеррорчилик кампаниясида иштирок этувчи АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Жеффри Хэррижиннинг маълум қилишича, Ироқда коалициянинг зарбалари натижасида ИШИД томонидан кимёвий қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришга қайта жиҳозланган фармацевтика завод мажмуаси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, жангарилар заводни иприт ва хлорли снарядлар яратиш учун ишлатган. Объект ИШИДнинг пойтахти ҳисобланадиган Мосул шаҳри шимолида жойлашган бўлган.

Хэррижиннинг таъкидлашича, ҳаммаси бўлиб мажмуа инфратузилмасининг 50 дан кўпроқ объекти йўқ қилинган.