Европа Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган "Барселона" - "Селтик" учрашувида мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мазкур ғалаба каталонияликларнинг ЕЧЛдаги йирик ғалабаси сифатида тарихдан жой олди. Бу борада УЕФА "твиттер"даги расмий саҳифаси орқали маълумот берди. Аввалроқ клуб "Байер" устидан 7:1 ҳисобида ҳам ғалаба қозонган эди. Ўшанда Лионель Месси леверкузенликлар дарвозасига беш маротаба тўп киритганди.