Европа Чемпионлар Лигасининг 2016/2017 йилги мавсум ўйинлари старт олди.

«А» гуруҳи
«А» гуруҳида Франциянинг «ПСЖ» жамоаси ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди. Гуруҳнинг иккинчи учрашуви «Базель» ва «Лудогорец» ўртасида кечди.

Франциянинг амалдаги чемпиони бўлмиш «ПСЖ» ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Кавани 40-сонияда Орье узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ўйин давомида мезбонлар катта устунликка эга бўлишди, лекин парижликлар кўплаб имкониятларни кўкка совуришди ва ғалабани сақлаб қола олишмади. «Арсенал» футболчилари эса ўйин якунида ўз имкониятларидан унумли фойдаланишди. Алексис Санчес 77-дақиқада урган гол жамоага сафар ўйинида мағлубиятдан қутулиб қолишга имкон берди ва «Арсенал» бир очко билан қайтадиган бўлди.

Ўйин якунида икки жамоанинг ҳам биттадан футболчиси четлатилди. Жиру  ва Верратти кейинги ўйинда жамоаларига ёрдам кўрсата олишмайди.

«Базель» ва «Лудогорец» учрашуви ҳам дуранг билан якунланди - 1:1.

ПСЖ (Франция) – Арсенал (Англия) - 1:1 
Голлар: Кавани (1) – Санчес (77) 
ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Максвелл, Орье (Менье, 84), Тиаго Силва, Рабьо (Мотта, 74), Криховяк (Пасторе, 79), Ди Мария, Верратти, Матюиди, Кавани.
Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен (Жиру, 63), Коклен (Джака, 71), Ивоби, Озил (Эль-Ненни, 85), Санчес, Касорла.
Огоҳлантиришлар: Верратти (8), Коклен (24).
Четлатишлар: Жиру (90+4), Верратти (90+4).

Базель (Швейцария) – Лудогорец (Болгария) - 1:1 
Голлар: Штеффен (80) - Жонатан Кафу (45) 
Базель – Вацлик, Сухи, Траоре, Ланг, Альварес, Джака, Дзуффи (Франссон, 70), Дельгадо (Калла, 82), Бьярнасон, Штеффен, Янко (Думбия, 40).
Лудогорец – Стоянов, Паломино, Моци, Минев, Натанаэл (Витинья, 83), Вура, Андрианантенаина, Жонатан Кафу, Кристалдо (Пластун, 85), Марселиньо, Дяков.
Огоҳлантиришлар: Штеффен (65), Кристалдо (67), Натанаэл (77).

«В» гуруҳи
«В» гуруҳида Италиянинг «Наполи» жамоаси Киев шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Динамо» жамоаси меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди. 

«НСК Олимпийский» стадионида кечган учрашувда дастлаб, 26-дақиқада мезбонлар вакили Денис Гармаш ҳисобни очди. 36-дақиқада эса «Наполи»нинг янги ҳужумчиси Аркадиуш Милик ҳисобни тенглаштирди. Унинг ўзи танаффус арафасида, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва «Наполи» сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида «Бенфика» билан ўйнаган «Бешиктош» сўнгги дақиқада жарима зарбасидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди - 1:1.

Динамо (Киев, Украина) – Наполи (Италия) – 1:2
Голлар: Гармаш (26) – Милик (36, 45+2)
Динамо Киев – Шовковский, Вида, Антунеш, Макаренко, Хачериди, Гармаш, Рыбалка (Корзун, 81), Цыганков (Гусев, 73), Сидорчук, Ярмоленко, Мораес (Гладкий, 87).
Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Гамшик (Зелиньски, 62), Жоржиньо, Кальехон, Аллан, Мертенс (Инсинье, 73), Милик (Габбьядини, 82).
Огоҳлантиришлар: Сидорчук (9), Гармаш (56), Милик (65).
Четлатиш: Сидорчук (68).

Бенфика (Португалия) – Бешиктош (Туркия) - 1:1 
Голлар: Серви (12) – Талиска (90+3) 
Бенфика – Эдерсон, Лопес, Гримальдо, Нелсон Семеду, Линделеф, Пицци, Сальвио, Гонсалу Гедеш, Фейса (Селис, 88), Серви (Самарис, 70), Орта.
Бешиктош – Зенгин, Тошич, Марсело, Адриано (Тосун, 63), Эркин, Хатчинсон, Инлер, Озъякуп (Талиска, 46), Куарежма, Бек, Абубакар (Шахан, 81).
Огоҳлантиришлар: Самарис (78), Сальвио (87), Эркин (87), Бек (88).

«С» гуруҳи
«Барселона» 13 сентябрь куни ЕЧЛнинг 1-тури доирасида Шотландиянинг «Селтик» жамоасини қабул қилди. 

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Неймарнинг узатмасидан кейин Лионель Месси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу аргентиналик футболчининг ЕЧЛдаги энг тезкор голига айланди. Кейинроқ у яна 2та гол уриб, хет-трикни расмийлаштирди (27 ва 60-дақиқаларда).

Шотландияликлар 24-дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Мусса Дембеленинг пенальтидан берган зарбасини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.  Танаффусга қадар Месси урган иккинчи гол эвазига ҳисоб 2:0 кўринишига келди. 

Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" меҳмонлар дарвозасига яна 5та гол йўллади. Неймар 50-дақиқада жарима зарбасини голга айлантирди, 59-дақиқада Иньеста ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди, 67-дақиқада Месси учинчи голини урди. Жамоанинг яна бир ҳужумчиси Луис Суарес эса 75 ва 88-дақиқаларда дублга эришди. Якуний ҳисоб — 7:0!

Барселона - Селтик - 7:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 3 Месси, 2:0 – 27 Месси, 3:0 – 50 Неймар, 4:0 – 59 Иньеста, 5:0 – 60 Месси, 6:0 – 75 Суарес, 7:0 – 88 Суарес. 
Амалга оширилмаган пенальти: Мусса Дембеле (24, дарвозабон)
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто, Ракитич (Иньеста, 46), Бускетс (Рафинья, 61), Андре Гомеш, Неймар, Месси, Суарес.
Селтик – де Врис, Святченко (О’Коннелл, 68), Туре, Тирни, Гамбоа, Браун, Битон (Макгрегор, 76), Синклэйр, Робертс (Армстронг, 68), Люстиг, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: тер Штеген (23), Ракитич (40), Браун (56).

Ушбу гуруҳдаги «Манчестер Сити» ва  «Боруссия» Мёнхенгладбах ўйини кучли ёмғир туфайли ўтказилмай қолди. Бу жамоалар ўйини бугун ўтказилади.

«D» гуруҳи
«D» гуруҳидаги учрашувларда кутилганидек фаворитлар ғалаба қозонди.

«Бавария» ўз майдонида мусобақа дебютанти «Ростов»ни йирик ҳисобда тор-мор этди. Левандовски ва Мюллер биттадан гол урган бўлса, ёш футболчи Жошуа Киммих ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш этиб, дублни расмийлаштирди. Ўйиндаги якуний ҳисоб 90-дақиқада яна бир ҳимоячи Бернат томонидан ўрнатилди - 5:0.

«Атлетико» эса сафарда ПСВ жамоасига қарши кечган қийин учрашувдан 3 очко билан қайтди. Ғалаба голига Сауль муаллифлик қилди 1:0.

Бавария (Германия) – Ростов (Россия) - 5:0 
Голлар: Левандовски (28 пен), Мюллер (45), Киммих (53,60), Бернат (90)
Бавария – Нойер, Хуммельс (Бернат, 51), Алаба, Рафинья, Мартинес, Киммих, Видаль, Алькантара (Саншеш, 71), Дуглас Коста (Рибери, 64), Мюллер, Левандовски.
Ростов – Жанаев, Навас, Гранат, Терентьев, Мевля, Гацкан, Калачев, Нобоа, Ерохин, Полоз (Думбия, 46), Азмун (Препелицэ, 64).

ПСВ (Нидерландия) – Атлетико (Испания) - 0:1 
Гол: Сауль (43) 
ПСВ – Зут, Швааб (Перейро, 80), Морено, Изима-Мирен, Гуардадо, Нарсинх (Бергвейн, 80), Хендрикс (Рамселар, 67), Бренет, Проппер, Виллемс, де Йонг.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Торрес, 77), Габи, Коке, Гайтан (Тиагу, 61), Гризманн, Гамейро (Феррейра Карраско, 65).
Огоҳлантиришлар: Морено (21), Габи (30), де Йонг (43), Хименес (45).