ЕИ Кенгаши Европа чегара ва қирғоқ муҳофазаси хизмати йўлга қўйилишини тасдиқлади. У жорий йилнинг октябридан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақида ЕИ Кенгаши матбуот хизмати маълум қилди. 

"Кенгаш Европа чегара ва қирғоқ муҳофазаси хизматини якуний тасдиқлади. Ёзма равишда чиқарилган қарорга кўра,  хизмат октябрь ойи ўрталаридан иш бошлайди", - дея аниқлик киритди матбуот хизмати.