АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон 11 сентябрь теракти қурбонлари хотирасига бағишланган намойишда ҳушини йўқотганди. Бироқ 2 соат ўтар-ўтмас у омма олдида яна пайдо бўлиб, ўзини ажойиб ҳис қилаётганини айтган. 

Бироқ шундан кейин кўпчилик америкаликларда уларни "лаққа тушираётганлари" ҳисси пайдо бўлди. Бунга эса Клинтон ҳушини йўқотгандан кейин яна омма олдида пайдо бўлиши сабаб бўлган. Айтишларича, Клинтонннинг ўрнига унга бир томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадоши кўриниш берган. Бу масала АҚШ ОАВда кенг муҳокама қилинмоқда. Шу аснода узоқ 1993 йилда Клинтон АҚШнинг биринчи хоними бўлганда унинг энг яхши қиёфадоши бўлган Тереза Барнвелл ҳақида эслаб ўтилди. Айнан шу унвон Барнвеллга 20 йил аввал ўзининг реклама соҳасидаги ишини ташлаб, профессионал қиёфадош бўлишга ундаганди. Гумонларча, кейин пайдо бўлган "Клинтон"нинг суратидаги бурун Барнвеллга тегишли.

Бу орада Барнвелл ўзининг бу воқеаларга алоқадорлигини инкор қилмоқда. У ўзининг твиттерида ўша куни Лос-Анжелесда комедик шоуни суратга олишда бўлганини таъкидламоқда.