Юртимизга тўй мавсуми кириб келиши билан турар-жойларни ҳам қайтадан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади. Янги ва замонавий таъмирдан чиққан уйда яшаш, янги ҳаётни бошлаш  - барчанинг орзуси. Айрим ҳолларда уй ремонт қилинганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, деворлардан бўртиб чиққан ёриқлар, тозалаб бўлмайдиган доғлар ва бошқа кўнгилсизликлар хона кўркига тўсқинлик қилади. Натижада, уста-таъмирчиларни ёллаб,  уйни яна қайтадан таъмирлашга тўғри келади. 

Бу эса хонадон эгасининг кундалик иш тартибига ҳам, ҳамёнига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

«Kvadrat Decor» компанияси эса бундай мушкул ва узоқ давом этувчи жараённи енгиллаштириш мақсадида янги декоратив текстил сувоғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Компания маҳсулотларининг кундалик гулқоғоз (обой)лардан фарқи шундаки, у аввал сувда қориб олинади ва кейин деворга сувалади. Декоратив текстил сувоғи таркиби:
Целюлоза, текстил толалари, минерал қўшимчалар, боғловчи материаллар сифатдиа озиқ-овқат, косметика ва фармасевтикада ишлатиладиган қўшимчалардан иборат.

Маҳсулотни қаерда ва нима мақсадда ишлатиш мумкин?

У биноларни қурилиш ва таъмирлаш жараёнида ишлатиладиган декоратив қурилиш материали ҳисобланади. Бу сувоқ қуриш ёки таъмирлаш жараёнларининг сўнгги босқичида ишлатилади.
Ушбу маҳсулот биноларнинг ички юзасига суртиш учун мўлжалланган бўлиб, суриладиган юза қуруқ, қум ёки шпаклёвка сувоқ, гипсокартон, ҳатто мойли юза ҳам бўлиши мумкин.

Қуйида уйнинг безаги учун нега айнан «Kvadrat Decor» маҳсулотларини танлаш лозимлиги ҳақида 10та асосий сабабни айтиб ўтамиз:

1.  Агарда деворнинг бир қисми кўчиб тушса, гулқоғознинг озгинасини сувда ивитиб, ўзингиз ҳам деворга суртиб, аввалгидек қилиб қўяверасиз.
2.  Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, «Kvadrat Decor» гулқоғозларини оқ кўйлак, қора шимда туриб ҳам деворингизга сувашингиз мумкин. Кийимингизга эса гард ҳам юқмайди.
3.  «Kvadrat Decor»  гулқоғозлари бошқа обойларга ўхшаб, клейланиб, ёпиштирилмайди. Аввал ивитилиб, сўнгра деворга сувалади.  Натижада уйда умуман чанг кўтарилмайди, деворнинг тешик-ёриқлари, нотекислиги ҳам ҳалақит бермайди.
4.  Шунингдек, улардан ёқимли ҳид таралиб туради. Бу эса уйга ташриф буюрган инсонга ёқимли таасурот  ва ҳуш кайфият улашади.
5.  Суртиш юзасини алоҳида тайёрлаш шарт эмас. Яъни ундан бинонинг махсус нотекис, қайрилган жойларида ҳам фойдаланиш мумкин;
6.  У табиий толали материалдан тайёрлангани учун табиий жиҳатдан мутлақо хавфсиз ҳисобланади;
7.  Текистил декоратив сувоғи барча бошқа сувоқларга нисбатан иссиқлик изоляцияси, шовқинни ютиш ва акустикаси яхшилиги билан ажралиб туради;
8.  Устанинг фантазиясига қараб, ундан безак учун креатив ва бетакрор композициялар, геометрик шакллар ҳосил қилиш мумкин;
9.  У ўзидаги антисептик қўшимчалар ҳисобига хилма-хил замбуруғлар, бактерия ва доғлар ҳосил бўлмаслигини кафолатлайди.
10.  Бу сувоқ турида ранглар тури жуда кўп бўлиб, ҳозирда «Kvadrat Decor» компанияси 40 хилдан ортиғини таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Kvadrat Decor» гулқоғозларининг бир қопида 1,5 килограмм маҳсулот бўлади ва у девор текислигига қараб 6 метр квадрат юзани суваш учун етади. 

«Kvadrat Decor» компанияси вакиллари ўз мижозларига гулқоғозни тайёрлаш ва деворга суваш жараёни қандай кечишини намойиш этувчи махсус видеони тақдим этади:
Уйингизга ўзгача декоратив кўрк бағишлашга қарор қилдингизми, у ҳолда сизга ҳам ортиқча ҳаракат ва ҳаражатларсиз «Kvadrat Decor» текистил сувоғидан фойдаланишни тавсия қиламиз. 
Мазкур маҳсулотни юртимизнинг деярли барча қурилиш бозорларидан ҳарид қилиш мумкин. 

Мурожаат учун телефон: (+99897) 715-8005 ва (+99897) 715-9005 
Инстаграм саҳифаси: instagram.com/kvadrat_decor