Япониянинг Mitsubishi Motors автомобилсозлик компанияси GT-PHEV концепт карини намойиш этди. У, «янги авлод гибрид кроссовери кўриниши хусусида тасаввур уйғотади». Прототипнинг расмий тақдимоти сентябрь ойида Париж автокўргазмасида бўлиб ўтади. 

Унинг ўзига хос жиҳатлари кузов ёнларининг бўртма шакли, олд ёритқич чироқларининг вертикал блоклари ҳамда катта дисклардир. Mitsubishi компаниясида қайд этишларича, янги модель дизайни япон машинасининг фирма услуби эволюциясини акс эттирувчи Dynamic Shield йўналишида ишланган.

Mitsubishi GT-PHEV моделига ўрнатиладиган гибрид агрегати хўжалик электр тармоғидан қувватланиши мумкин. Унинг таркибига 3та электр мотор, битта ички ёнув двигатели ва аккумуляторлар тўплами киради. Моторларнинг от кучига ойдинлик киритилмаган. Йўлтанламас, шунингдек, барча ғилдиракларга етакчилик хусусиятини берувчи Super All Wheel Control (S-AWC) тизими билан жиҳозланади.

Кроссовер электр қуввати билан 120 кмгача масофани ортда қолдира олади, аралаш тартибда 1200 кмни босиб ўтиши мумкин.