Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида икки давлат етакчилари Қурбон ҳайити байрами билан бир-бирини қутлашди.

“Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳамда унинг истиқболлари, шунингдек, бир қатор минтақавий ҳамда халқаро муҳим масалаларни муҳокама қилишди”, – деб ёзилган хабарда.