АҚШ давлат раҳбари Барак Обама мамлакат президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватловчи кампаниядаги чиқишида Россия раҳбари Владимир Путинни Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг асосий модели, деб атади. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар берди. 

"Бир ўйлаб кўринг: "У (Путин) кучли йигит. Қаранг, уни қўллаб-қувватлаш рейтинги 82 фоизни ташкил қилади". Қаранг - Саддам Ҳусайннинг рейтинги ҳам 90 фоиз бўлган. Бошқача ўйлайдиганларни ҳибсга олсанг, шундай бўлади. Бу инсон - Дональд Трампнинг асосий модели эканлиги ҳақида бир ўйлаб кўринг-а", - деди Обама. 

Шунингдек у Республикачилар партиясининг аввал Путинга қарши бўлганини эслатиб ўтди ва бирга ишлашга тўғри келишидан қатъи назар, Россия президентини ўзининг асосий модели, деб ҳисобламаслигини таъкидлади.