АҚШ ўзи томонидан бошқарилувчи халқаро коалициянинг ИШИДга қарши учта охирги бомбардимони Суриядаги тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келган бўлиши мумкинлигини тан олди. Буни АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) тан олди. 
  
"Умумий ҳисобда ИШИДга қарши охирги 6 кун ичида берилган 3 та зарба фуқаролар орасида қурбонларга олиб келган бўлиши мумкин", деб айтилмоқда хабарда.

Маълум қилинишича, гап 7 сентбрда Даур-аз Зор, 10 сентябрда Раққа ва 12 сентябрда Аш-Шаддодий яқинида берилган зарбалар ҳақида кетмоқда. Бу орада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинмаган. 

Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, CENTCOM тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишидан қочиш ёки буни минимал кўринишга келтириш учун жиддий тартиботлар ва методларга амал қилади.

Аввалроқ АҚШ сурияликлар оммавий қотилликларидаги айби исботланса, уни тан олишга тайёрлигини маълум қилганди.