Рио-2016 Паралимпия ўйинларининг 8 куни бизнинг жамоа учун омадли бошланди.

Ўзбекистонлик спортчи Александр Свечников босқон улоқтириш буйича 65.69 м натижа билан олтин медал совриндори бўлди. Бу ҳақда олимпия қўмитаси расмий сайти хабар берди. 

Бурханова София эса босқон улоқтиришда кумуш медалини қўлга киритди.
Мусобақалар давом этмоқда. Спортчиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз!