Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес мияга қон қуйилиши билан рўй берган инсультни бошдан кечирган. Бу ҳақда "Шиба" клиникасидаги манбага асосланган ҳолда Haaretz хабар берди.

Манбада собиқ президентни "Шиба" клиникасидаги энг яхши шифокорлар даволаётгани ҳақида маълум қилган.

У Перес бир неча марта тиббий кўрикдан ўтказилгани ва ҳозирда сунъий комага туширилиб, ҳаётий фаолиятни қўллаб-қувватлови тиббий ускунага уланганини маълум қилган.

"Яқин соатларда унинг аҳволи ҳақида яна бохабар қиламиз", деган манба.

Бундан олдинроқ, шифокорлар Шимон Переснинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишаётгани ҳақида хабар берилганди.