Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши ҳудкуш террорчилар хусусида маълумотлар базасини шакллантиришга қарор қилди. 

«Россия шундай ташаббус билан чиқди. Биз ҳозир бу борада қарор қабул қилдик»,— дея маълум қилган Россия ФХХ директори биринчи ўринбосари Сергей Смирнов кенгаш мажлиси якунида. 

Унинг қайд этишича, ШҲТ доирасида қидирув рўйхати ва терроризмга қарши кураш бўйича маълумотлар базаси мавжуд. Бугунги кунда унда 2,5 минг шахс ва 69та ташкилот номи бор. 

Унинг сўзларига кўра, террорчилик фаолиятига алоқадор шахс ва ташкилотлар хусусида ахборот алмашинуви жуда муҳим. 

«Ҳудкуш террорчилар — яшаш жойидан ғойиб бўлган ҳамда уларнинг қаердалигини, қаерда эҳтимолий тайёргарликдан ўтаётганини ҳеч ким билмайдиганлардир»,— деб аниқлик киритган ФХХ раҳбари биринчи ўринбосари.