2016 йилги Тошкент Мода ҳафталиги 22-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтади. Бу ҳақида ташкилотчиларнинг матбуот релизида маълум қилинди. 

Тошкент Мода ҳафтасининг асосий мақсади - Ўзбекистонда мода саноатини янада ривожлантириш ва рағбатлантириш, ижодий салоҳиятни ривожлантириш, барча дизайнерлар учун кенг имкониятлар очиш, янги номларни кашф қилиш, Шарқ анъаналари ва гўзаллигини замонавий ифодаланиши.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Мода ҳафталиги доирасидаги барча тадбирлар профессионал муҳитни шакллантириш ва дунё мода саноатида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга йўналтирилган. 

Мода ҳафталиги доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилади: "Миллий либос" фестивали, #beyoung, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг муаллифлик намойишлари. Ҳафтага  ТНМ'нинг энг яхши коллекциялари Гала-тақдимоти, шунингдек етакчи хорижий дизайнерларнинг маҳорат дарслари якун ясайди.

Бундан ташқари, Мода ҳафталиги доирасида ўзбек матолари ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ҳам ташкил этилади. 

Италия, Корея ва бошқа мамлакатлар мода саноати вакиллари ушбу тадбирнинг махсус меҳмони бўлишади.