Махфий ахборотни бергани учун 35 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган WikiLeaks информатори Челси Мэннинг (асл исми Брэдли Мэннинг) очликни тўхтатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати Мэннингга жинсни ўзгартириш мақсадида гормонал терапия ўтказиш учун зарур бўлган дори воситаларини беришга рози бўлди.

Бундан ташқари, Меннингга руҳшунос тавсияси бўйича жарроҳлик операцияси ўтказишга рухсат берилди.

Аввалроқ собиқ америкалик ҳарбий бўлган, ўз жинсини ўзгартириш ва уни аёлларга хос Челси номи билан чақиришларини истаётган Брэдли Мэннинг унга жинсини ўзгартириш учун тегишли тиббий парвариш кўрсатиш рад этилаётгани сабабли очлик эълон қилганди.