АҚШ ва Исроил ҳукуматлари хавфсизлик масаласига тааллуқли бўлган ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, АҚШ 2018 йил охиридан 2028 йилгача Исроилга 38 млрд долларлик ёрдам ажратади. Бунда Исроил ҳар йили 3,3 млрд доллар ҳамда ракеталарга қарши мудофаа эҳтиёжлари учун яна 500 млн доллар олади.   

Ҳужжатга кўра, Исроил вақти келиб АҚШда ишлаб чиқарилмаган қурол-аслаҳани сотиб олишни тўхтатиши керак бўлади. Бундан ташқари, Исроилга ажратилган маблағларни ҳарбий техника учун ёқилғи сотиб олишга ишлатиш тақиқланади.   

Шунингдек, Исроил қўшимча 5-авлоддаги F-35 самолётларини сотиб олиши мумкин.