Англия банки аввал кутилганидек, қайта молиялаш ставкасини йиллик 0,25 фоиз даражасида сақлаб қолди. Буюк Британиянинг Бош молиявий муассасаси сайтида шу ҳақда хабар қилинмоқда. 

Шунингдек, Англия банкининг активларни харид қилиш бўйича аввалги лимити - 435 млрд фунт стерлинг ҳам ўз ҳолича сақланган.

Англия банки бу маблағларни Буюк Британиянинг бозордаги давлат облигацияларини харид қилишга йўналтиради. Бу эса, ушбу қоғозларнинг нархини бир маромда ушлаб туради ҳамда уларнинг даромад келтириш даражасини паст кўрсаткичда сақлайди.