Англиядаги Global Vehicle Trust компаниясида OX деб номланган юк машиналари ишлаб чиқарила бошланди. Inhabitat нашрининг маълум қилишича, бу юк машиналари 6 соат ичида мустақил равишда йиғилиши мумкин бўлган дунёдаги биринчи йиғилувчи вездеходлар ҳисобланади. Инглизлар юк машинасини арзон ва фойдали қилиб яратишди. Машина яратувчиларининг айтишича, бундай ноодатий ечим ривожланаётган давлатларда қўл келади – у ерда биринчи навбатда ташқи кўриниш эмас, балки нарх ва юк машинасининг ўтувчанлиги қадрланади. Бироқ, ОХ’нинг кўриниши ҳам чакки эмас. 

Компания асосчисининг айтишича, компаниянинг асосий ғояси йўловчилар ва юкларни ташиш мумкин бўлган арзон автомобиллар яратишдан иборат. Янги вездеходларнинг асосий афзаллиги унинг мобиллигидир. Бу машинадан бир нечтасига буюртма бериб, қисқа вақтда йиғиб, фойдаланиш мумкин. Машинани йиғиш учун ўртача 12 соат кетади, бироқ ҳаддини эгаллаганлар буни 6 соатда уддасидан чиқа оладилар. 

6 та шундай юк машинаси 12 метрлик куб шаклидаги контейнерга сиғади, уни йиғиш учун эса алоҳида малака талаб этилмайди. Ҳар бир юк машинаси 1,8 тонна юк таший олади. 

Ҳозирча юк машинасини оммавий равишда ишлаб чиқариш ҳақида гап кетмаяпти, бироқ унинг ишчи прототипи Лондонда намойиш қилинмоқда. Компания вакиллари юк машинаси ишлаб чиқариш линиясини тез орада ишга тушириш ниятида инвесторлар билан музокаралар олиб бормоқдалар.