Япониялик ихтирочи инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши ва ҳаттоки уни ўлдиришга қодир бўлган сув замбарагини ихтиро қилди.

Бу замбарак тасвирланган видео YouTube’да жойлаштирилди.

Унда замбарак қандай таъсир қилиши тасвирланган: сув оқими компакт-диск ва қалин органик ойнани синдиришга қодирлигини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, ихтирочи қурилма чизмасини кўрсатган ва унинг ишлашини изоҳлаб берган: қурилма ичида сиқилган ҳаво ёрдамида жуда катта босим яратилади.  

Янги қурилманинг оддий сув отувчи қурилмадан фарқи шундаки, ундан отилувчи сув миқдори катта эмас.