Бразилия прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Инасиу Луле да Силва ва унинг рафиқасига коррупция бўйича айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Куритиба шаҳри федерал полицияси да Силва ва унинг рафиқаси ноқонуний схема натижасида Petrobras нефть компанияси билан боғлиқ бўлган OAS қурилиш компаниясидан 748 минг доллар олганини маълум қилганди. 

Petrobras компанияси 2014 йилда коррупцион можаро диққат марказига тушган. Маълум бўлишича, бир неча функционерлар шартномаларни имзолаб, бунинг учун шартнома миқдоридан 3 фоиз ҳисобида комиссион тўловлар олган. Бу воситалар кейинроқ сиёсатчилар ва амалдорларни "мойлаш" учун ишлатилган. Бразилия ҳукумати маълумотларига кўра, нархларнинг оширилиши ва поралар ноқонуний схема муаллифларига 3,8 млрд долларга яқин пул келтирган.