Дунёдаги энг кекса эркак, исроиллик Исраэл Кристал Биринчи жаҳон уруши сабабли ўтказиб юборган бар-мицвасини (яҳудийларда диний балоғат ёшига етганликни англатувчи удум) ўтказди.  

Унинг қизи у бар-мицвани Хайфадаги синагогада дўстлари ва оиласи билан нишонлаганини маълум қилди.

Кристал 1903 йилда Польшада туғилган. У ўз бар-мицвасини 1916 йилда нишонлаши керак бўлган, бироқ унинг онаси 3 йил аввал вафот этиб кетган бўлган, отаси эса ўша йили Россия армияси сафига чақиртирилган.

Бар-мицва – иудаизмда (яҳудийлар дини) яҳудий бола ёки қизнинг диний балоғат ёшига (13 ёш ва 1 кун болалар ва 12 ёш ва 1 кун қизлар учун) етишида ўтказиладиган удум. 

Қария Иккинчи жаҳон урушида Освенцим ўлим лагеридан омон қолган, бироқ у ерда рафиқаси ва икки фарзандини йўқотган.

1950 йилда Кристал ўзининг иккинчи рафиқаси ва ўғли билан Исроилга кўчиб кетган.

Кристал 2016 йил 19 январда Ясутаро Коидэ вафотидан кейин дунёда яшаётган энг кекса эркак деб тан олинган.