14 сентябрь куни Чемпионлар Лигасининг 1-турининг қолган гуруҳдаги учрашувлари давом этди. "Е" гуруҳи вакиллари ҳам дастлабки тур ўйинларини ўтказишди. "Байер" ўз майдонида ЦСКА билан баҳс юритди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса "Тоттенҳэм" "Уэмбли"да "Монако"га қарши тўп сурди. 

Германия вакили "Байер" ЦСКА билан ўйинда кетма-кет иккита тезкор гол киритишнинг уддасидан чиққан бўлишига қарамай, ғалабани  сақлаб қола билмади. ЦСКА иккита ўтказиб юборилган голдан ўзларига келишди ҳамда биринчи таймнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклашди. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолинди, - 2:2.

"Тоттенҳэм" эса кутилмаганда мусобақани мағлубият билан бошлади. "Уэмбли"да "шпорлар" "Монако"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.  

"Байер" – ЦСКА 2:2

Голлар: Мехмеди 9, - 1:0. Чалханоглу 15, - 2:0. Дзагоев 36, - 2:1. Еременко 38, - 2:2 

"Байер" – Лено, Топрак, Та, Венделл, Хенрихс, Кампль, Бендер (Фолланд, 51), Брандт, Чалханоглу (Арангис, 46), Мехмеди, Эрнандес (Похьянпало, 46).

ЦСКА –   Акинфеев, Березуцкий, Шенников, Фернандес, Игнашевич, Дзагоев, Вернблум, Еременко, Ионов (Миланов, 78), Головин, Траоре (Страндберг, 73).

Огоҳлантиришлар: Венделл (83), Хенрихс (86).

"Тоттенҳэм" – "Монако" 1:2

Голлар: Бернарду Сильва 15, - 0:1. Лемар 31, - 0:2. Алдервейрелд 45, - 1:2.

"Тоттенҳэм" – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Вертонген, Ламела (Янссен, 71), Алли, Дайер (Сиссоко, 81), Эриксен, Сон Хын Мин (Дембеле, 46), Кейн.

"Монако" –   Субашич, Жемерсон, Глик, Сидибе, Фабиньо, Моутинью, Бакайоко, Бернарду Силва, Дирар (Лемар, 5), Раджи, Фалькао (Жермен, 81).

Огоҳлантиришлар: Кейн (35), Глик (50), Фабиньо (55).