Чемпионлар Лигаси дебютанти "Лестер" 14 сентябрь куни мусобақадаги илк учрашувини "Брюгге"га қарши ўтказди. 

Клаудио Раньери шогирдларининг турнирдаги илк голи 5-дақиқада Марк Олбрайтон томонидан киритилди. 29-дақиқага келиб эса Риёз Маҳрез "Лестер"нинг навбатдаги тўпини йўллаган бўлса, жазоирлик футболчи 61-дақиқада ҳам пенальтидан яна бир бор гол уришнинг уддасидан чиқди, - 0:3. Шундай қилиб, АПЛ чемпиони мусобақадаги юришини ғалаба билан бошлади. 

Португалияда "Порту" жамоаси "Копенгаген"га қарши тўп сурди. Учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Меҳмонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, "аждарлар" билан дуранг ўйнашга муваффақ бўлишди. 

"Порту" – "Копенгаген" 1:1

Голлар: Отавио 13, - 1:0. Корнелиус 52, - 1:1.

"Порту" – Касильяс, Фелипе, Теллес, Лайюн, Маркано, Оливер Торрес, Данилу Перейра, Отавио (Диогу Жота, 82), Эррера (Браими, 70), Корона (Депуатр, 62), Андре Силва.

"Копенгаген" –   Ольсен, Йоргенсен, Аугустинссон, Анкерсен, Юханссон, Грегуш, Квист, Дилэйни, Туту (Фальк, 77), Сантандер (Вербич, 69), Корнелиус.

Огоҳлантиришлар: Грегуш (12), Маркано (64).

Четлатиш: Грегуш (66).

"Брюгге" – "Лестер" 0:3

Голлар: Олбрайтон 5, - 0:1. Маҳрез 29, - 0:2. Маҳрез 61 пенальти, - 0:3

"Брюгге" – Бютель, Энгельс (Пулен, 53), Де Бок, ван Рейн, Денсвил, Симонс, Пина, Ванакен, Вормер, Искьердо (Жедоз, 78), Диаби (Воссен, 63).

 

"Лестер" –   Шмейхель, Морган, Фукс, Эрнандес, Хут, Амарти, Дринкуотер, Олбрайтон, Маҳрез (Грэй, 81), Слимани (Ульоа, 62), Варди (Муса, 70).

Огоҳлантиришлар: Симонс (27), Энгельс (34), Слимани (48), Бютель (60), Ульоа (90).