Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Боруссия М" жамоалари ўртасидаги баҳс кеча бўлиб ўтиши керак эди. Лекин кучли ёмғир сабабли баҳс 14 сентябрь санасида ўтказилди. 

"Этиҳад Стедиум"да бўлиб ўтган учрашувда "шаҳарликлар" рақибларидан устунликларини намойиш қилишди. 9-дақиқадаёқ Серхио Агуэро учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аргентиналик ҳужумчи 28-дақиқага келиб пенальтидан яна бир бора тўп киритди, - 2:0. Шу ҳисоб биринчи бўлимда сақланиб қолинди. 

Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасига келганда Агуэро учрашувдаги учинчи голини киритди. Ҳакам томонидан баҳс якунланишига қўшиб берилган дақиқаларда заҳирадан майдонга туширилган Ихеначо ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди, - 4:0. Шундай қилиб, Хосеп Гвардиола шогирдлари ЕЧЛнинг 1-турини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлай олди. 

"Манчестер Сити" - "Боруссия М" - 4:0

Голлар: Агуэро 9, - 1:0. Агуэро 28 пенальти, - 2:0. Агуэро 77, - 3:0. Ихеаначо 90+1, - 4:0.

"Манчестер Сити": Браво, Отаменди, Коларов, Сабалета, Стоунз, Навас, Фернандиньо, Стерлинг (Сане, 79), де Брюйне, Гюндоган (Клиши, 81), Агуэро (Ихеаначо, 83).

"Боруссия М": Зоммер, Эльведи, Кристенсен, Вендт, Дауд, Штробль, Крамер (Корб, 38), Джонсон, Хан (Азар, 59), Раффаэл, Штиндль (Траоре, 81).

Огоҳлантиришлар: Крамер (27), Отаменди (48).