Европарламент президенти Мартин Шульц АҚШ президентлиги учун сайловда республикачи Дональд Трамп ғалаба қозонгудек бўлса, бу бутун дунё ҳамжамияти учун муаммо туғдириши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. У Spiegel нашрига берган интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтган.

«Трамп — нафақат Европа Иттифоқи учун, балки бутун дунё учун муаммо», — деган Шульц.

Унинг сўзларига кўра, агар Трамп сайловда ғолиб бўлса, катта масъулият талаб қилинадиган жойда «ғирт масъулиятсиз одам» пайдо бўлади.

Шульц Европа айни вақтда «тарихий даврни бошдан кечираётгани»ни таъкидлаб ўтган.

Бундан олдинроқ, Трамп АҚШга президент бўлса, Россия ва Путин билан дўстона алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилишини айтиб ўтгани хабар қилинганди.