Агар кабутарлар тўдаси учаётган вақтда, уларнинг етакчиси парвоз йўналиши бўйича нотўғри кўрсатма берса, гуруҳ аъзолари бирлашган ҳолда унинг буйруғини бекор қила олади. 

Шундан сўнг улар тўғри йўналиш томон уча бошлайди, етакчи эса, ўз обрўсини йўқотади. Британиянинг Оксфорд университети зоологлари Biology Letters журналида шу ҳақда олиб борган тадқиқотлари натижаси билан ўртоқлашишган.