АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўз саломатлиги ҳақида янги маълумотларни чоп этди.

Клинтон берган маълумотлар орасида унинг ўпкаси сурати ҳам бор. Суратга изоҳда Клинтонда "ўпка яллиғланишининг енгил, юқумсиз кўриниши" кузатилаётгани айтилган. Клинтон ўн кун давомида кучли антибиотик қабул қилган.    

Клинтоннинг шахсий даволовчи шифокори у касалликдан кейин соғаяётгани ва шу билан бирга мамлакат раҳбари бўлиш учун яхши формада қолаётганини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, синовлар Клинтон "ажойиб руҳий ҳолатда" эканлигини кўрсатган.