МДҲ давлатлари кенгашида раислик қилиш 2017 йилда Россияга ўтади ва шу муносабат билан Россия ҳамдўстлик давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишини 2017 йил октябрида Москвада ўтказишни таклиф қилди, деб маълум қилди журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Россия президенти Владимир Путин 16-17 сентябрда Бишкекка ташриф буюради ва МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишида иштирок этади. 2016 йилда унда Қирғизистон раислик қилмоқда.

"Бишкекда МДҲ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш бўйича қарор қабул қилинади. Бизнинг томон навбатдаги йиғилишни ўтказиш бўйича аниқ санани таклиф қилди. Умид қиламизки, бу сана Бишкекда маъқулланади", деб айтди Ушаков.