Нидерландия парламенти вакиллар палатаси 13 сентябрда қирол томонидан маъқулланган тақдирда мамлакат фуқароларининг ўлимларидан кейин тана аъзолари донорлари қиладиган қонун ҳужжатларига овоз берди. Бу ҳақда DutchNews маълум қилди

Қонун лойиҳаси парламент томонидан маъқулланди. Агар уни сенат қўллаб-қувватласа, сўнгра уни қирол имзоласа, мамлакатнинг барча фуқаролари автоматик равишда донор деб ҳисобланади. Агар кимдир бирор сабабга кўра донор бўлишни истамаса, унинг номи махсус рўйхатга киритилади.

Қонун лойиҳасига 150 депутатдан 75 киши овоз берди, 74 киши қарши чиқди, бир киши мажлисга келмади. 

Қонун лойиҳаси ташаббусчилари янги қонун тана аъзоларни кўчириб ўтказиш учун уларни кўпроқ олишга ёрдам беришига умид қилмоқдалар. Уларнинг айтишича, мамлакатда ҳар йили ўз вақтида аъзолар кўчириб ўтказилганда яшаб кетиши мумкин бўлган 150 га яқин одам вафот этади.

2012 йилда Эквадорда ҳам шунга ўхшаш қонун қабул қилинган. Мамлакатнинг 18 ёшдан катта барча фуқаролари ўлимларидан сўнг автоматик рақишда донорга айланадилар. Эквадорда ҳам донорлик қилишни истамайдиганлар рўйхати мавжуд, бундан ташқари, фуқаролик паспорти расмийлаштирилаётганда фуқаро донорликдан воз кечишни исташи-йўқлиги суриштирилади.

Шундай қонун шунингдек 2013 йилда Уругвайда қабул қилинган.