АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўрнатилган ва интернет тармоғига кириш имконини берувчи LinkNYC киоскалари тармоғи, янги қурилмалар уйсизлар томонидан эгаллаб олингани тўғрисидаги мурожаатлардан сўнг, узиб қўйиладиган бўлди. Бироқ, мазкур қурилмалардан бепул қўнғироқ ва телефонларни қувватлаш учун фойдаланиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, улар воситасида Wi-Fi тармоғига уланиш имкони сақлаб қолинади, дейилади компания баёнотида. 

«Биз, айрим фойдаланувчиларимиз Link экранларини эгаллаб олишганини ва уларни мақсадсиз равишда қўллашини биламиз», — дея хабар қилган LinkNYC.

The Guardian нашрининг ёзишича, терминаллардан энг фаол фойдаланаётганлар орасида уйсизлар кўпчиликни ташкил этади. Улар мазкур киоскаларда телефонларини қувватлаб, мусиқий видеоклиплар томоша қилишган. Бундан ташқари, нашрнинг қайд этишича, мазкур терминаллардан шаҳвоний сайтларга ҳам кирилган.