АҚШ президенти Барак Обама 14 сентябрда ҳали очилмаган афроамерикаликлар тарихи ва маданияти музейини кўздан кечириш имконига эга бўлди.

Обама, унинг рафиқаси ва қизларига музей заллари бўйлаб сайр уюштирилди. Шунингдек, ўша куни музейга бир неча, жумладан хорижий журналистларга киришга рухсат берилди, бироқ барча истовчиларга жой етмади. 

3 мингга яқин экспонати бўлган музей 24 сентябрда Вашингтондаги Миллий хиёбондаги футуристик бинода очилади. Бу музей Оқ уйнинг шундоққина ёнида жойлашган. Музейда 12 та турли экспозиция иш олиб боради.

Афроамерикаликлар АҚШ аҳолисининг 13 фоиздан сал камроғи, яъни 42 млн га яқин кишини ташкил қилади. АҚШда қулдорлик 1860-йилларда бекор қилинган, қора танли фуқароларга тўлиқ тенг ҳуқуқлик 1960-йиллардагина тақдим қилинган. Бироқ афроамерикаликлар ҳанузгача АҚШ ирқий-этник гуруҳлари орасида энг паст даражада яшовчилар ҳисобланадилар. Барак Обама АҚШнинг президенти бўлган биринчи афроамерикалик. Бироқ у кўпчилик афроамерикаликлар каби қуллар авлоди насли эмас: унинг отаси қора танли кениялик иқтисодчи, онаси оқ танли америкалик аёлдир.