Испанияда Сантандердан Мадрид шаҳрига кетаётган поезд машинисти уни ярим йўлда иш тугагани сабабли тўхатди. Renfe темир йўл компанияси машинист ўрнига ҳеч кимни топа олмагани сабабли 109 йўловчи Осорно станциясида вагонлар ичида қолиб кетди. Бу ҳақда El Diario Montanes хабар бермоқда.

Йўловчилардан бирининг айтишича, машинист иш вақти тугагани ва ўрнатилган иш соатлари тугагач таркибни тўхтатишга қарор қилган ва ўрнатилган соатлардан кўпроқ ишлаш сабабли юзага келиш мумкин бўлган авария эҳтимоли олдини олмоқчи бўлган.

Поезд эшиклари воқеа жойига Фуқаролик гвардияси етиб келгандан кейин очилган. Тез орада станцияга автобуслар келган, улар поезд йўловчиларини мўлжаллаган манзилларига етказиб қўйган, бироқ улар беш ярим соатлик кечикиш билан келган. 

Темир йўл компанияси воқеа сабабли йўловчилардан узр сўради ва йўловчиларнинг чипталари қийматини тўлаб беришга ваъда берди. Машинистнинг бу қилмиши сабабли ички тергов бошланган.

Касаба уюшмасининг таъкидлашича, компания ходими хавфсизлик ва меҳнат қонунчилиги нуқтаи назаридан ҳаракат қилган. У иш вақти тугаётгани ҳақида раҳбариятни огоҳ қилган, бироқ компания унинг ўрнига одам топа олмаган. 

Ушбу воқеа Испанияда поезд машинистлари уюштираётган норозилик намойишлари ортида юз берди. Машинистлар темир йўл раҳбарияти аввалги келишувларни бажаришидан норози бўлмоқдалар. Мутахассислар ходимларнинг пенсияга чиқишлари ва ишга олишнинг янги қоидалари туфайли етишмаяпти.