«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛнинг 1-турида «Спортинг»га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилди.

Бу гол жамоа 3 очко ишлашига хизмат қилиши билан бирга, 31 ёшли футболчининг ЕЧЛ гуруҳ босқичларидаги 50-голи бўлди.

Эндиликда у бу борада Лионель Месси («Барселона») ва Руд ван Нистелрой билан бир хил натижа кўрсатиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бу борада рекордчи «Реал» афсонаси Рауль Гонсалес ҳисобланади. Унинг ҳисобида 53та гол мавжуд.

Турнирнинг барча босқичлари ҳисобланганда Роналду 93та гол билан яққол етакчи бўлиб турибди. Месси ҳисобида ЕЧЛда урилган 86та гол бор, ван Нистелройнинг натижаси эса 56та голдан иборат.

Манба: Tribuna.uz