Нью-Йорк марказидаги реклама экранларидан бирида республикачилар вакили Дональд Трамп Супермен ролида тасвирланган ролик кўрсатила бошланди. Қаҳрамоннинг кийимида «S» (Superman) ҳарфи ўрнига «Т» (Trump) ҳарфи акс эттирилган. Шунингдек анимацион видеода миллиардернинг сайлов олди кампаниясига тегишли "Американи яна буюк қиламиз" шиори ҳам кўрсатилмоқда. 

Реклама экранининг баландлиги - 16,7 метр. 16 сентябрга қадар Таймс-скверда намойиш қилинадиган реклама ролигини жойлаштириш баҳоси 25 минг долларни ташкил қилади.