Украина президенти Пётр Порошенко АҚШга 4 кунлик сафар уюштиради. У ташриф давомида БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди ва АҚШ президенти лавозимига номзод   Хиллари Клинтон билан учрашади. Бу ҳақда фейсбукда Порошенко матбуот котиби Святослав Цеголко маълум қилди.

"18–21 сентябрда Украина президенти АҚШга ташриф буюради. Порошенко у ерда БМТ Бош ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзлайди ва баъзи давлатлар етакчилари билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, АҚШ президенти лавозимига номзодларнинг иккиси билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Бугунга келиб Хиллари Клинтон билан учрашув ўтказилиши тасдиқланган", деб ёзди Цеголко.