Жаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) АҚШлик спортчилар – опа-сингил теннисчилар Уильямс, гимнастикачи Симоне Байлс ва баскетболист Елена Делле Доннга даволовчи мақсадларда тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат берган, деб айтди АҚШ аксилдопинг агентлиги (USADA) раҳбари Трэвис Тайгарт.

Аввалроқ Fancy Bear хакерлик гуруҳи WADA’нинг аксилдопинг маълумотлар базасига бузиб киргани маълум қилинганди. Гуруҳ томонидан чоп этилган ҳужжатларда Серена ва Винус Уильямс, Байлз ва Делле Донн WADA рухсати билан тақиқланган моддаларни қабул қилганлари аён бўлган. Бундан ташқари, агентлик гимнасткачи ва баскетболчининг 2016 йилдаги ижобий допинг синовларини яширган.  

Халқаро Олимпия қўмитаси "Р-Спорт" агентилигининг сўровига жавобан опа-сингил Уильямс ва Симона Байлз Риодаги Олимпиадада аксилдопинг қоидаларини бузмаганликларини маълум қилган.

"Олимпия ҳаракати учун хакерлар махфий тиббий маълумотларни спортчилар ниманидир нотўғри қилгандек кўринишлари учун уларни ёмон отлиқ қилиш мақсадида ноқонуний равишда олишлари ақлга сиғмайди. Спортчилар буни қилмаганлар. Бу факт", деб айтди Тайгарт.

Тайгарт ушбу ҳолатни "айбсиз спортчиларга нисбатан қабиҳона қўрқоқларча уюштирилган кибербезорилик" деб атади ва жаҳон ҳамжамиятини "тоза спорт ва атлетлар ҳуқуқларига киберҳужумларга қарши" бирлашишга чақирди.