ФИФА сентябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини тақдим этди.

Янги рейтингга кўра, август ойида 55-поғонани эгаллаб турган Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда 6 поғона юқорилаб, 49-ўринда жойлашди.

Бу Буркина-Фасо, Сурия ва Қатар терма жамоалари мағлубиятга учратилгач, Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони 560тадан 621тага кўпайиши эвазига рўй берган.

Ўзбекистон Греция (622 очко) ва Сербия (602 очко) ўртасида жойлашган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йилнинг ноябрь ойида ФИФА рейтингида 45-ўринга кўтарилган ва бу ҳозирча тарихдаги энг юқори натижа бўлиб турибди.

Сентябрь учун рейтингда Ўзбекистон МТЖ Осиё қитъаси жамоалари орасида тўртинчи ўринни сақлаб қолди. Янги рейтингда Япония Ўзбекистондан қуйига тушди, Австралия эса қитъада иккинчи бўлиб олган.