2016 йилнинг 5-7 октябрь кунлари Таиланд қироллигининг туризм ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул хоним Ўзбекистонга ташриф буюради.

"Ўзбектуризм" матбуот-хизмати хабарига кўра, Копкран хонимнинг ташрифи давомида Ўзбекистон республикаси ҳукумати ва Таиланд қироллиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик дастури имзоланиши кутилмоқда.

Вазир ташрифи давомида "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуасида ўтказилаётган Тошкент халқаро сайёҳлик кўргазмаси фаолиятида иштирок этади.

"Таиланд қироллиги 2016 йилги Тошкент халқаро саййёҳлик ярмаркасида қатнашаётган ҳамкор-давлат ҳисобланади", дейилган хабарда.