АҚШда бир миллионга яқин Samsung Galaxy Note 7 қайтариб олинади

Технология 16 Сентябрь 2016 4759

Америка истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича комиссияси, мамлакат ҳудудида сотилган бир миллионга яқин Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини, уларнинг қизиши ва натижада аккумуляторларининг портлаши эҳтимоли бўлгани сабаб қайтариб олишга буйруқ берган.

Баёнотда айтилишича, бу қарор шу йилнинг 15 сентябригача сотилган Galaxy Note 7 мобиль қурилмаларига тегишлидир. Умуман, батареялар қизиб кетиши билан боғлиқ 92 та ҳолат қайд этилган бўлиб, шундан 26тасида телефон эгаси куйганидан арз қилган. 55та ҳодисада мол-мулкка талофат етган. 

"Истеъмолчилар чақириб олинган Galaxy Note 7 телефонларидан фойдаланишни зудлик билан тўхтатишлари керак", - дейилади хабарда. Уларга Samsung қурилмаси харид қилинган дўконга мурожаат қилиш ҳамда бошқа батарея ўрнатилган худди шундай телефонга алмаштириб беришни сўраш тавсия қилинган. 

Аввалроқ, АҚШ федерал авиация бошқармаси хавфсизлик нуқтаи-назаридан самолётлар бортида Galaxy Note 7 телефонларини ишлатишни тақиқлаган эди. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52885 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108281 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10411 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20824 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 368 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 359 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 2133 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 857 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 2438 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 794 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар