Буюк Британия ҳукумати 18 млрд фунт стерлинг (24 млрд доллар) қийматдаги Hinkley Point атом электростанцияси қурилиши лойиҳасини маъқуллади.

Лойиҳани молиялаштиришнинг асосий қисмини Франциянинг Electricite de France (EDF) компанияси таъминлайди, умумий қийматнинг учдан бир қисмини хитойлик инвесторлар China General Nuclear давлат компанияси орқали ажратадилар.

Хинкли-Пойнтдаги (Сомерсет графлиги) АЭС Буюк Британияда 1995 йилдан кейин қурилаётган биринчи АЭС бўлади. АЭС мавжуд бўлган Hinkley Point B АЭСи ёнида қурилади, унинг эксплуатацияси 2023 йилда тўхтатилиши керак.

Янги АЭСнинг ишга туширилиши 2025 йилга мўлжалланган. Режага кўра, электростанция 60 йил давомида хизмат кўрсатиши керак.

EDF Буюк Британияда 15 та атом реакторини бошқаради. Франция ҳукуматига EDF’нинг 81 фоиз акцияси тегишли.