Бугун тунда АПЛнинг 5-тур учрашувлари старт олади. Турнинг илк учрашуви Лондондаги “Стемфорд Бриж” ўйингоҳида “Челси” ва “Ливерпуль” ўртасида бўлиб ўтади.

АПЛнинг икки грандлари ўртасидаги навбатдаги қарама-қаршилик Тошкент вақти билан 00:00да старт олади. Аввалги турда “Ливерпуль” амалдаги чемпион “Лестер”ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилган эди. “Челси” эса “Суонси” меҳмони бўлиб, аранг 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ўйиндан аввал иккала жамоада ҳам ўзига яраша йўқотишлар мавжуд. Жумладан, “Челси” сардори Жон Терри жароҳати туфайли ўйинда иштирок эта олмаслиги маълум. Унинг жойини яқинда жамоага қайтиб келган Давид Луиз эгаллаши кутилмоқда.

“Ливерпуль”да ҳам йўқотиш бор. Жамоа ярим ҳимоячиси Эмре Жан ҳамон жароҳатидан фориғ бўлмаганлиги учун “Челси”га қарши ўйинда қатнаша олмайди. Ҳимоячи Деян Ловрен эса майдонга тушиши мумкин.

АПЛ, 5-тур

00:00, “Челси” – “Ливерпуль”.