Дунё бўйлаб iPhone 7 қурилмасининг сотувлари бошланди

Технология 16 Сентябрь 2016 7750

АҚШ ва бошқа бир неча мамлакатларда Apple'нинг янги смартфони сотувлари бошланди. iPhone 7 ва iPhone Plus'нинг бошланғич нархлари 649 ва 769 долларни ташкил этмоқда. 

Янги қурилма тақдимоти 7 сентябрь куни Сан-Францискода бўлиб ўтди. Қурилма ташқи кўриниш жиҳатидан аввалгиларидан катта фарқ қилмайди, бироқ Apple қурилмасига янги - Jet Black (тим қора) ранги қўшилган. Технологик жиҳатдан эса одатий қулоқчинлар уланадиган жойнинг йўқлиги диққатни тортади. Смартфонлар янги замонавий процессорлар ва ихчам аккумуляторларга эга.

АҚШда iPhone 7 сотуви 9 сентябрданоқ йўлга қўйилган. Кейинчалик маълум бўлишича, баъзи модификациялар бошланғич босқичнинг ўзидаёқ тамом бўлган. Янги рангда ишлаб чиқарилган iPhone 7 Plus ва iPhone 7 дўконларга етказилгунга қадар  сотилиб бўлинган. Бироқ шунга қарамай, янги қурилмага талаб жуда катта, деб бўлмайди. Муаммо уларнинг бошқаларга қараганда камроқ ишлаб чиқарилганида ҳам бўлиши мумкин.  

Apple компаниясининг янги қурилмалари сотувига старт берилиши биланоқ, уни харид қилиш ниятида навбат пойлайдиганлар доим жуда кўпчиликни ташкил қилади, баъзилар ҳаттоки бир неча кунлаб навбат пойлашади. 

Apple компанияси Jet Black рангидаги iPhone 7 Plus ва iPhone 7 қурилмаларини дўконларда бўлмаслигидан пайшанба куниёқ огоҳлантиргани ҳақида Mashable портали маълум қилган. Бу кўпчиликнинг кайфиятини тушириб юборди, зеро одамлар айнан янги рангдаги қурилмани харид қилиш учун бошқа мамлакатлардан ташриф буюриб, бир неча кунлаб навбат пойлашган. 

Дўкон ходимлари юзага келган вазият учун узр сўраган ҳолда, айнан шу моделни сўраб келганларга Apple Store'нинг совға картасини таклиф қилишган. 
 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар